Мавлоно Калон Зиёратгоҳий PDF Босма E-mail

Подшоҳ суҳбатини истамаган шайх
Зиёратгоҳ мавзеидан шаҳардаги жомеъ масжидига келур бўлса, бир ҳўкизга миниб келармиш. Замон подшоҳи ул зотнинг суҳбатига муштоқ эди, аммо Мавлоно ибо қилармиш. Бир куни подшоҳнинг иштиёқи кучайиб, чақирилмаган бўлса-да, зиёратгоҳга Мавлоно Калоннинг зиёратига отланибди. Йўлда отдан йиқилибди. Мавлоно Калон бизнинг мулозаматимизни қабул қилмасалар, у кишини безовта қилмаслик маъқул, дея ўша ерда йўлидан қайтибди.