Ҳаким ота PDF Босма E-mail

Тўнга чирмаган ўтин
Оти Сулаймондир ва Хожа Аҳмад Яссавий (қ.с.)нинг муридидир. Бир куни Хожа Аҳмад бир таом пиширишни буюрибди. Ошпаз, ўтин етмайди, деб келибди. Хожа муридларини ўтин териб келишга юборибди. Ул замон ёмғир ёғаётган эди. Бошқа муридларнинг терган ўтинлари олиб келгунларича ёмғирда ҳўл бўлибди. Ҳаким ота терган ўтинларини тўнига чирмаб, қуруқ келтирибди. Хожа Ҳазратлари айтибдилар:
- Эй фарзанд, ҳакимона иш қилдинг!
Бу лақаб ул зотдан ёдгор бўлиб қолди ва Ҳаким отага бундан сўнг ҳикмат айтишга тили гўё бўлибди. Унинг ҳикматлари туркийлар орасида машҳурдир. Жумладан, бири ушбудир:
Тики турғон бутадур, Боргонларни ютадур.
Борғонлар келмас бўлди, Магар манзил андадур.