Мавлоно Саррож Ҳофиз PDF Босма E-mail

Хизрдан сабоқ олган обид
Амир Сабуктегин (Султон Маҳмуд Ғазна-вийнинг отаси)нинг қардоши бўлмиш Кумуш-тегиннинг авлодидан эди. Тарки дунё қилиб, бир масжидга кириб, доим Каломуллоҳ тило-ватига машғул эди. Биров эшик тирқишидан секин пойлаб кўрдики, унинг қошида олам аҳлига ўхшамайдиган нуроний бир мўйсафид ўтирибди. Масжиддан чиққанида ул киши Мавлоно олдига бориб, ичкаридаги нуроний киши кимлигини суриштирди. Мавлоно ҳеч нима демади. Қайта-қайта сўрайвергач, охири деди:
- Ул зот Хизр алайҳиссалом, келиб, ладу-ний илмидан менга дарс айтур.