Мавлоно Каримиддин Мавъидий PDF Босма E-mail

Дўстини қирқ йил кутган шайх
Бир дўсти бор эди. Сафарларда доим у билан суҳбатдош эди. Икковлари Деҳли шаҳрининг масжидига етганларида дўсти деди:
- Сен масжид ёнида бир замон кутиб тур, менинг бир-икки кичик юмушим бор, битириб келаман.
Мавлоно қабул қилди ва айтилган жойда кутиб турди. Дўсти шу кетганича ҳаётнинг синовлари уни ўз ваъдасига вафо қилғали қўймади.
Мавлоно қирқ йил ваъдалашган жойдан қўзғалмади. Ўша ерда оламдан ўтди. Мунаввар қабри Деҳли намозгоҳи ёнидадир.