Абу Наср Саррож PDF Босма E-mail

Сўфийлар таровиҳининг имоми
«Ал-Лумаъ фит-тасаввуф» китобининг соҳибидир. Дерларки, рамазон ойида Бағдодга етди. Шунизия масжидида алоҳида бир ҳужра бердилар ва дарвешларнинг имомлигини ундан илтимос қилдилар. Ҳайитгача имомлик қилди. Таровиҳда Қуръонни беш марта хатм қилди. Ходим ҳар кеча бир нечта нонни ҳужрасига элтарди. Ҳайит ўтгач, Бағдоддан кетди. Ҳужрасини кўрсалар, берилган бир ойлик нон ҳужранинг бурчагида турган эди.