Абубакр Кисоий PDF Босма E-mail

Минг саволга жавоб
Жунайдга тариқат бобида мингта савол ёзиб юборган ва Жунайд барчасига жавоб ёзган. Кисоий вафоти хабари Жунайдга етганда дедиким, кошкийди, мен ёзган жавобларимни йўқотган бўлса! Ҳақиқатда Кисоий вафотидан олдин жавоб ёзилган қоғозларни сувда ювиб ташлагани аниқланди. Жунайд буни эшитиб хурсанд бўлди.
Шайх ул-ислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, Жунайд бу жавоблар авомга ёки ҳукмдор қўлига тушишидан қўрқмасди. Унинг қўрқуви сўфийлардан эди. Қўрқардики, улар бу жавоблардан гўзал сўзлар айтиш ва сохта сўфийлик мақоми иддаосининг дўконини ясайдилар...
Шайх Абубакр Асқалоний дебдурки, Абубакр Кисоий ухласа, кўксидан Қуръон тиловати овози келиб турарди.