Уйқу учти, жонға тушти валвала, Неча хублар сори ўғрин кўз сола? Бу ёруғлуқ жумла хублар юзидур, Бир баҳона беш эмастур машъала. * * * Мен тилармен васлинг оҳи сард ила, Дийдаи гирёну рўи зард ила, Заррае кўнглунга таъсир айламас, Неча кун нолиш қилурман дард ила. * * * То ҳаётингдин кишиким маҳл ўла, Кечмагай ёриндин улким аҳл ўла, Цўймағил бизни рақиб сўзн била, Ўзга ён ҳар дам эгилмак саҳл ўла. *** Эй кўнгул, бу йўлда не ғамдур санга Ким, хаёли ёр байрамдур санга. Севдуиг ўз ҳаддингдин ортуқ ёрни, Гар сени куйдурсалар камдур санга! * * * Фурқатингни чеккали жон қайдадур, Сабр этарга сенсиз имкон қайдадур. Бизни бир йўли фаромуш айладинг, Ул бурунқи аҳду паймон кайдадур? * * * Гар сайр учун ул моҳи тобон чиқадур, Қўл солиб, этак йиғиб хиромон чиқадур Чун жилва қилиб ногаҳон боқса қиё, Ҳар бир боқишиға юз сучук жон чиқадур. * * * Ҳар нечаким сарв қоматлар қўпар, Сизга ўхшаттим, қиёматлар қўпар. Ул балолиқ қошким қиёлаб ётур, Ҳар замон ондин қиёматлар қўпар, ** * Улки шамшири жафо илкиндадур, Дард агар берса даво илкиндадур. Дуняликта менда бил бордур кўнгул, Ул дағи бизни вафо илкиндадур. * * * Сурати Юсуф, нигоро, сендадур, Доим анфоси Масиҳо сендадур. Юзум ўлди заъфарон дард илкидин, Қил иноятким, мудово сендадур. * * * Бевафолиқ ичра равнақму бўлур? Даъвии меҳр айласа ҳақму бўлур? Бир соғинсанг бизни ою йил керак, Яхшиларнинг меҳри мундақму бўлур? * * * Дилбаро, Юсуф жамоли сандадур, Дилраболиқнингки ҳоли сандадур. Умр кечти-ю, мени бир сўрмадинг, Бевафолиқнинг камоли сандадур. * * * Ҳар неча жавру жафолар сандадур, Юз чевурман токи жонлар тандадур. Бевафолиқни кўруб узмас умид Бас, қатиқ жонлиқ кўнгулким мандадур. * * * Шеваким, ул сарви озодимдадур, Ҳам магар ул моҳи Навшодимдадур. То абад ҳаргиз унут бўлғуси йўқ, Бу жамолу ҳуснким ёдимдадур. * * * Бу не қошу ғамзаи айёр эрур? Бу не шаклу шевау рафтор эрур? Сизга осондур агар мен бўлмасам, Сенсизин лекин манга душвор эрур. * * * Улки халқ они малоҳат кони дер, Руҳ они ҳусн ичра хублар хони дер. Ўртади, кул қилди бизни ишқ ўти, Ул жиҳатдин бизни оташдони дер. * * * Шева ул сарви равонднн хуш турур, Ноз ўшул жони жаҳондин хуш дурур. Мен севармен, ул мени севмас, дариғ, Бу севишмак икки ёндин хуш турур. * * * Кимки жонлиқ бўлса жонони керак, Хастани, албатта, дармони керак. Бир неча кун ҳар киши севгай вале Бу муҳаббатнингки поёни керак. * * * Жоми ишрат ҳар қачон нўш айласанг, Ғамза бирла бизни мадҳуш айласанг. Хизматингда тутмас эрдим бу умид Ким, мени мундоқ фаромуш айласанг. * * * Эй сенинг ҳар бир карашманг қотилим, Ўтти Мажнундин менинг дарди дилим. Кўнглум ўртанди, доғи жоним чиқар, Ишқингиздин ушбулардур ҳосилим. * * * Ул менинг жони жаҳонимға салом, Жондин ортуқ меҳрибонимға салом. Бир замон холи эмасмен ёдидин, Муниси жони равонимға салом. * * * Ҳусн элинннг хони бордн, нетайин? Аҳли диллар жони бордн, нетайин? Шўри ншкин қўйди кўнглум бошиға, Ул малоҳат кони борди, нетайин? * * * Йиллар учтум гарчи ишқиыг болидин, Топмадим бир зарра оғзинг болидин. Чун санга ишқ эмгаки тушмайдурур, Не билурсан хасталарнинг нолидин? * * * Эй висолинг давлати аҳли футуҳ, Зулфу юзунг ёдидур ороми руҳ. Гар илик тутсанг равон тутқин, бегим, Сабри Айюб бўлса, йўқтур умри Нуҳ. * * * Сенсизин айшу сурурим қолмади, Йиғламоқтин кўзда нурим қолмади. Ул қуёш юзунгдин айрулғон учун, Қайғудин зарра ҳузурим колмади. * * * Сайд қилди бизни жайрон кўзлари, Делва бўлди жон, эшитиб сўзлари. Ёр агар қилса иноят, не ажаб, Қулни чун девона қилди ўзлари. * * * Гар кўнгул севди сени қон килмади, Куч била ўзини ҳайрон қилмади. Сиздин ушмунча вафосизлиқ кўруб, Эътиқодим зарра нуқсон дилмади. * * * Кўргамен ногаҳ янгоқинг вардини, Тортгамен кўзга аёқинг гардини. Топқамен деб васлидин бир кун даво, Тортарам доим фироқинг дардини.
|