Ажзий (1864-1927) |
![]() |
21.03.2014 14:58 |
Ажзий (тахаллуси; асл исми Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий) (1864 — Самарқанд — 1927) — маърифатпарвар шоир, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1926). Самарқанд, Бухоро мадрасаларида ўқиган. Араб, форс, озарбайжон тилларини мукаммал билган. Кейинроқ рус тилини ҳам ўрганган. 1901—03 йилларда Кавказ, бир қатор Араб мамлакатлари ва Россияга саёҳат қилган. Жиддада маълум муддат рус элчихонасида таржимон бўлган. Самарқандга қайтгач, шаҳар яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида янги усулдаги мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. Лев Толстой ҳикояларини, Крилов масалларини, Гоголнинг «Шинель» повестини ўзбек ва тожик тилларига таржима қилган (1908—10). Дарслик ёзиб, таржималаридан намуналар киритган. Ажзий 80-йиллардан шеър ёза бошлаган. «Айн ул-адаб» («Одоб чашмаси», 1916), «Ганжинаи ҳикмат» («Ҳикмат хазинаси», 1914) каби шеърий тўпламлари, «Миръоти ибрат» («Ибрат ойнаси», 1914), «Анжумани арвоҳ» («Арвоҳлар йиғини», 1912) достонлари нашр қилинди. «Миръоти ибрат»да Туркистоннинг ўша даврдаги фожиали аҳволи ва ундан қутулиш чоралари ҳақида баҳс юритган. Илм-фан, давлат, тил, қонун — буларсиз ҳеч бир миллатнинг истиқболи йўқ, бу тўрт нарсани қўлга киритмаган миллат ҳалокатга маҳкумдир, дейди. «Анжумани арвоҳ»да эса хонликдаги турғунлик танқид қилинган. Шеърлари чуқур фалсафий мазмуни, ижтимоий-сиёсий мушоҳадалари, Фузулий ва Бедилона услуби билан ажралиб туради. У миллий уйғониш даврининг барча шоирлари сингари кенг оммани маърифатга бошлаш, ҳақ-ҳуқуқини англатишни адабиётнинг бош мавзуи деб билди. * * * Сан этма сарвати дунёдан эътибор тамаъ, Садаф саховатининг ҳар даввоби баҳр эдамаз, Бу саҳна манзарасиндан қарор этма умид, Кўнгул сижанжали занги тамаъ мукаддар эдар, Қаноат аҳлининг аҳволи халқдан мастур, Асири чангали базми меҳнат ўлмишсан, Тамаъ қопусини зинҳор очма, эй Ажзий, * * * Надан жаҳона аён этди эътибор садаф? Сан ўйла толиби борони илму маърифат ўл, Хизонаи гуҳар ул, жумла халқа ул матлуб Ҳамиша софдил ўлмоқ-ла иштиҳор эдакўр, Дурри маорифа ганжина айла мағзи саринг, Тазаллум аҳли тавозуъ нуқуди-лан хижил эт, Рақибдан на жафо келса собир ўл, Ажзий * * * Парирўлар паришон зулфитак хотир парешонам, Надан овора дашти ғамда нолон кездугим билмам, Гирифтори саводи хатту холи сафҳаи дардам, Фақиди эътиборам сарват асҳобин қапусида, Ҳаводис сарсари ҳар ёна кездурмақ-ла ҳар соат Ғиноу сарвати мардумдан истиғнодаям, аммо— Дагул ҳар зарра кам ўз оламинда қурси ховардан, Давои захми носурим эмишдур суҳбати ориф, Эшит, ё раб, бу Ажзий эътиборинким, деюр ҳар дам: * * * Сийнам, аҳбобларим, оташи ғамдандур доғ, Фазл сармоясидан дасти муродимдур танг, Ўлмади маҳрами асрори ҳарими самадий, Булбули хокнишин этди гулистон шавқи, Бодаи ҳирс ила арбоби карамдур сархуш, * * * Кўнглум асрорини шарҳ этмага бир маҳрам йўқ, Бахт ёр ўлмадигин англадим андинким, бан — Хуррам ўлмақда жаҳон боғина шарт эрди баҳор, Жаннат обод эди Одам ила Ҳавводан, Ўлди тан қалъаси ғам лашкарин истеҳкоми, Ўлма озурда мани зордан, эй кўнглумким, Сонмишам ўйлаки, Ажзий, мана махсусми ғам? * * * Ҳилолинг суратитак, эй фалак, қаддим дуто этдинг, Алим озод экан, занжири истибдода банд этгач, Қаноат этмадинг жисмимни зери поя этмак-лан, Мани ғафлат шароби сархуш этмиш жоми макрингдан, Балолар ўқларин ёғдурдунг, ижро ўлди бу бешак, Ҳаётим, шавкатим, шаъним йиқуб, туфроға паст эткач. Бузулсин чодаринг, анжумларинг назмидан айрилсун» Тани мажруҳими қон қатраси қатъ ўлмаюб ҳоло, Фалак ҳам сан каби оворау саргаштадур, Ажзий, |