Қураму Ўгдулмишга таъзия билдиришини айтади PDF Босма E-mail

Қумору дер: “Бағринг ёқмасин армон,

Ажалга даво йўқ – илоҳий фармон.

Куни битиб бошин олиб кетди у,

Сен ҳам бу дунёда қолмайсан мангу.

Нечун кўзларингда титрайди ёшинг,

Қай қаттиқ зарбадан эгилди бошинг?

Тангрим унга ҳаёт қилганди ато,

Омонатин қайтиб олди бехато.

Бу дунёга қайтиб келмайди яна,

Бизлар ҳам кетармиз қай битта сана”.

Айтар: “Қариндошинг қабри бу жойда,

Афсус-надоматдан ортиқ йўқ фойда”.