Қураму Ўгдулмишга Ўзғурмиш вафот этганини айтади PDF Босма E-mail

Ўзғурмиш муриди Қумору аста

Ўгдулмишга салом берар дилхаста.

Айтар: “Ўгдулмишдан бўлдик биз жудо,

Сабру тоқат берсин сенга ҳам Худо.

Дунёдан бош олиб кетди қардошинг,

Парвардигор ўзи бўлсин йўлдошинг.

Фарёд чеккан билан фойдаси йўқ ҳеч,

Ҳамма ҳам кетади эртами ё кеч.

Дунёга ҳеч кимса устун бўлмайди,

Пайғамбар бўлса ҳам мангу қолмайди.


Ажал қилар барча дилларни пора,

Унга қарши топиб бўлмайди чора”.

 

Ўгдулмиш оҳ-фиғон тортар дафъатан,

Ва лекин тақдирга у ҳам берар тан.