Ўзғурмиш Ўгдулмиш томон келишини айтади PDF Босма E-mail

Аста кириб келди меҳмон Ўзғурмиш

Кутиб олди уни дарҳол Ўгдулмиш.

Саломлашдилару қўлга бериб қўл,

Уйнинг тўри сари сўнг олдилар йўл.

Едилар-ичдилар иккиси ҳамдам,

Хоқон томонга ҳам йўл олди одам.

Эшитди Хоқон ҳам тез жавоб қилиб,

Уларни чорлади яқиндай билиб.