Туш таъбир қилувчилар билан аралашишни айтади PDF Босма E-mail

Яна бир билим бор, туш илми оти,

Топар таъбир билан бахт инсон зоти.

Ухлаган кўпчилик такрор кўрар туш,

Келар айтилгани таъбир бўлса ҳуш.

Таъбир қилса эзгу тушни йўрувчи,

Етар эзгуликка бу туш кўрувчи.

Агар туши бўлса жуда ҳам ёмон,

Садақа улашиб, сақлаш керак жон.

Беназир туш илми, меҳрибон Раҳмон,

Қилар хавф-хатарни туш ичра аён.


Туши эзгу бўлса, кўриб бўлар шод,

Ёмон тушдан айлар ибодат озод.

Ғарибга гар эҳсон, зар ҳадя этар,

Худо хоҳласа, минг бало ҳам кетар.

Яхши таъбир билан ҳар туш яхши, бил,

Таъбирин сен яхши ният билан қил!

Туш таъбир қилувчи аслида булар,

Билимли, бағри кенг таъбирчи улар.

Эъзозла уларни ҳам, эй қариндош,

Истасанг дўст тутин, истасанг қардош.