Аёл кўзлари ва ошиқ тавбаси Тавбасининг сабаби ҳақида дебдурларки, бир аёлга ошиқ бўлибди. Маъшуқига хабар қилибдиларки, Атаба сенга ошикдир. Аёл сўратибдики, «Қайси узвим сенга маъқул тушибди?». У айтибди: - Кўзларинг. Аёл икки кўзини ўйиб, бир лаганга солиб унинг қошига юборибдики: «Севган нарсангга назар сол!» У қаттиқ изтиробга тушиб, тавба қилиб, Тангри йўлига кирибди.
|